Екатеринбургда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

20.08.2022 09:51

ЕКАТЕР?НБУРГ, 20 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги вакиллари Екатеринбург шаҳрида жойлашган “Гринвич” кўп тармоқли савдо марказида  вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишларда юртимиз равнақи ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шу жумладан конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Шу ўринда мамлакатимизда сўнгги йиллар давомида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳамда хорижда вақтинча меҳнат қилаётган фуқароларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net