Душанбеда «Тожикистон ўзбек адабиёти антологияси» китобининг тақдимоти ўтказилди

21.09.2021 17:18

ДУШАНБЕ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонасида «Тожикистон ўзбек адабиёти антологияси» китобининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Китоб Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик жамияти томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Тожикистоннинг Суғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази жамотчилик ташкилоти билан ҳамкорликда нашр этилди.

Тадбирда тожикистонлик ёзувчилар, журналистлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, Тожикистон педагогика давлат университети ўқитувчилари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Ф.Беков, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ғ.Мажид, Ўзбекистон-Тожикистон жамияти ижрочи директори Ш.Суюнов, Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон вакили ?.Жўраев қатнашди.

Тадбирни мамлакатимиз элчиси Эргаш Шоисматов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 июнь кунлари Тожикистонга давлат ташрифи чоғида Душанбе ва Тошкентда замонавий ўзбек ва тожик адабиётининг танланган асарлари – антологияларини нашр қилиш ташаббуси илгари сурилганини таъкидлади. «Тожикистон ўзбек адабиёти антологияси» китоби ушбу таклифнинг амалий натижасидир.

Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ёрдамчиси А.Абдулло тожик ва ўзбек халқларининг азалий дўстлиги, биродарлиги ҳақида тўхталиб, Тожикистон ҳудудида ўзбек тилининг ўрни ва моҳияти ҳақида тўхталди.

- Ушбу янги китоб икки давлат ўртасидаги яқин ришталарнинг маҳсулидир, - деди у. – «Тожикистон ўзбек адабиёти антологияси» китобига керган асарларни тожик тилида ҳам чоп этиш ниятидамиз.

Байрамона руҳда ўтган тақдимот иштирокчилари халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари, адабий алоқалар янада мустаҳкамланаверишига ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net