Дунёдаги энг бой инсон молиявий маблағи деярли 172 миллиард долларга тенглашди

03.07.2020 15:15

ТОШКEНТ, 3 июль. «Дунё» АА. “Bloomberg” эълон қилган янги рейтингга кўра, америкалик тадбиркор, “Amazon” интернет компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги мутлақ рекорд – 171,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бундан олдинги рекорд ҳам Жозеф Безосга тегишли бўлиб, 2018 йил 4 сентябрдаги ҳисоб-китобларга кўра, унинг молиявий маблағи 167,7 миллиард долларга тенг, дея баҳоланганди.

“Акциялар нархининг кўтарилиши туфайли “Amazon” янги рекордга эришди. 1 июль ҳолатига кўра, у 4,4 фоизга ўсиб, рекорд кўрсаткич - 2878,7 долларга етди”, дейилади манба хабарида.

Шунингдек, кучли учликка “Microsoft” асосчиларидан бири, америкалик Билл Гейтс (114 миллиард доллар) ва франциялик тадбиркор, “Louis Vuitton Moët Hennessy” компаниялар гуруҳи президенти ва раҳбари Бернар Арно (90,9 миллиард доллар) кирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net