Дунё давлат раҳбарлари маслаҳатчиси Ўзбекистон брендини яратишда ҳамкорлик қилмоқда

12.06.2020 13:13

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Халқаро майдонда мамлакат миллий қиёфасини янада яхшилаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан хорижий мутахассис, миллий бренд концепцияси асосчиси Саймон Анҳолт билан ҳамкорликда стратегик онлайн сессия ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

"Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеи" мавзусида ташкил қилинган видеоконференцияда Ташқи ишлар,  Молия, ?нновацион ривожланиш вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ва «Тараққиёт стратегияси» маркази мутасаддилари иштирок этди.

Конференция давомида профессор С.Анҳолт Ўзбекистон Республикаси миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Мутахассис, шунингдек, мамлакат салоҳияти ва чет элда юртимиз рақобатбардошлилигини янада яхшилаш ҳамда уни мустаҳкамлаш тўғрисидаги мақоласини тақдим этди. Учрашув якунида эксперт Ўзбекистон миллий бренди концепциясини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишга ва Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида имижини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Саймон Анҳолт мамлакат брендинги концепциясининг асосчиси, миллий имиждан тортиб туризм ва инвестицияларни ривожлантиришгача, йирик тадбирларни ўтказишдан оммавий дипломатия муносабатлари ва маданий алоқаларни яхшилашгача бўлган кенг масалалар доирасида дунё бўйлаб ҳукумат ҳамда давлат раҳбарларининг мустақил маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади.

Саймон Анҳолт, шунингдек, «Brand America», («Америка бренди»), «Competitive Identity: the New Brand Management for Nations» («Рақобатбардошлик: янги миллий бренд-менежмент»), «Cities and Regions» («Шаҳар ва ҳудудлар»), шунингдек, «Places: Image, Identity and Reputation» («Жой: имиж, ўзига хослик ва мавқе») номли  асарлар муаллифи ҳамдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net