«Дунё» ахборот агентлиги ва «Технопарк» МЧЖ ахборот ҳамкорлиги ҳақида келишиб олди

27.01.2021 11:38

ТОШКEНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» АА ва «Технопарк» МЧЖ ўртасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим имзоланди.

Ёш ва жадал ривожланаётган тузилма «Дунё» ААнинг кенг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу агентлик билан ўз фаолияти ва парк доирасида ишлаб чиқарилаётган юқори технологик маҳсулотларни халқаро ва маҳаллий ахборот маконида фаол тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Ҳужжатга кўра, «Дунё» АА ахборот платформаларида “Технопарк”нинг имкониятлари, истиқболлари ва салоҳияти, бу ерда тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар тўғрисида репортажлар, мақола ва бошқа материаллар нашр этади.

100 гектардан зиёд ҳудудни эгаллаган «Технопарк»да бугунги кунда  газ ҳисоблагичлари, музлатгичлар, саноат кондиционерлари ва совутиш тизимлари, сув насослари, қолип ва матрицалар, лифтлар ва эскалаторлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган 6 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, 2021 йил охирига қадар импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган яна 11 та йирик инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.

Барча лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида 12 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net