Дубайда истиқомат қилаётган ўзбек оилаларининг фарзандлари ўртасида танлов ўтказилди

01.06.2021 17:00

ДУБАЙ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Маҳоратингни кўрсат!» деб номланган видеолавҳалар кўрик-танлови ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур кўрик-танловда БААда истиқомат қиладиган ўзбек диаспораси вакилларининг фарзандлари иштирок этди.

Болажонлар «?лмий изланиш», «Шеърият», «Спорт ва санъат», «Ёш ижодкор», «Соғлом турмуш тарзи», «Табиий фанлар» сингари йўналишларда ўз маҳоратини намойиш қилди.

Танловда муносиб иштирок этган болажонларга Бош консулхона ва  тадбир ҳомийси - «Zo'r» ресторани маъмуриятининг совғалари тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net