Дубай шаҳрида ўтказилаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда

11.05.2022 15:22

ДУБАЙ, 11 май. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг Халқаро савдо марказида тўқимачилик саноати маҳсулотларига бағишланган  анъанавий “International Apparel&Textile Fair-2022” халқаро кўргазма ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу халқаро тадбирда дунёнинг 40 га яқин давлати, жумладан, Ўзбекистон, Буюк Британия, Франция, Польша, Туркия, Покистон, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Тунис, БАА, Саудия Арабистони, ?спания, ?талия, Германия, Миср, ?ндонезия, Малайзия, Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Таиланд, Мексика ва бошқа мамлакатларнинг ширкатлари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Кўргазма доирасида мамлакатимизнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Ahsan Apparel”, “Great Kokand”, “Haj Tex”, “Kohinur Textile”, “Ark Eko Textile”, “Yustex”, “Amina Tex”, “Andijon Tex”, “Gurlan Global Teks”, “Samarkand Euro Asia” каби тўқимачилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган жозибадор кийим-кечаклар, меҳмонхоналар учун тўқимачилик буюмлари ва бошқа истеъмол молларини ўз ичига олган Ўзбекистон стенди ташкил этилди. Унга хорижий компаниялар ва мутахассислар катта қизиқиш билдирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net