Дубай ҳукумати маслаҳатчисининг "Al Bayan" газетасида Президентимизнинг БМТ даги нутқига бағишланган мақоласи чоп этилди

25.09.2020 14:48

АБУ-ДАБ?, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Араб дунёсидаги энг нуфузли газеталардан бир "Al Bayan" саҳифаларида шу сарлавҳа остида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги иштирокига бағишланган.

Мақола муаллифи Дубай ҳукумати маслаҳатчиси, БААнинг собиқ иқтисодиёт вазири, Султон аль-Мансурининг айтишича, мамлакатимиз Президентининг нутқи жаҳон ҳамжамияти экспертларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Эксперт мақолада давлатимиз раҳбарининг ёрқин келажак ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши пухта тайёргарлик кўриш, барча имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ноанъанавий усулларни жорий қилиш борасидаги фикрларига, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратди.

БМТ Бош Ассамблеяси ташкил топганининг 75 йиллигига бағишланган сессияда илгари сурилган таклифларда COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун Ер юзидаги барча миллатлар бир мақсад сари бирлашиши зарурлиги қайд этилганига урғу берди.

“Бу борада хар қандай сиёсий, мафкуравий, этник ва бошқа муносабатлардан қатъий назар юзага келиши мумкин бўлган глобал муаммоларга қарши курашишда Ўзбекистон – БАА дўстона муносабатларини мисол сифатида келтириш мумкин, дейилади мақолада.

БАА нашрида келтирилишича, БАА билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари пандемия сабабли дунёда содир бўлаётган қийинчиликларни бартараф этишда самарали ечимларни топишга ва мавжуд имкониятларни бирлаштиришга янада кенг йўл очади.

“?кки мамлакат давлат бошқарувини модернизация қилиш соҳасида стратегик шерикликни амалга оширмоқда. Бу келажакда содир бўлиши мумкин бўлган қийинчиликларга ҳукумат тайёргарлигини оширишга қаратилгани билан долзарбдир”, дейилади нашр мақоласида.

Маълумот ўрнида, БАА нинг араб тилидаги “Al Bayan” газетаси Дубай ҳукумати томонидан 1980 йилда ташкил этилган. У асосан амирликлар учун мўлжалланган бўлиб, мамлакатдаги энг нуфузли газеталардан биридир. Шунингдек, газета Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ҳудуди мамлакатларига онлайн тарзда узатилади. Унинг адади – 104 минг нусхани ташкил қилади. “Facebook” ижтимоий тармоғида 1,4 миллион ва “Twitter”да 800 минг нафар ўқувчига эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net