«Дойче Кабель АГ» компанияси «Саховат ва кўмак» жамғармасига хайрия ишлари учун 50 минг евро беришга қарор қилди — Фалк Порше

25.04.2020 14:26

БEРЛ?Н, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож оилалар ва вақтинча ишсизларни озиқ-овқат ҳамда дори-дармон билан таъминлашни янада кенгайтиришга қаратилган «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатининг ташкил этилиши Германия ишбилармон доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фалк Порше, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши ижрочи директори, «Дойче Кабель АГ» ОА ҚК инвесторори:

— «COVID-19» пандемияси дунё иқтисодиётига мисли кўрилмаган даражада олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфни яратган бир вазиятда, кўплаб давлатлар ҳукуматлари бозорларни барқарорлаштириш учун жиддий чоралар кўрмоқда.

Бироқ, коронавирус пандемияси сабаб кўплаб мамлакатларда аксарият корхоналарнинг фаолияти тўхтатилганини ҳисобга олсак, у глобал иқтисодиёт учун катта таъсирга эга бўлиши аниқ. Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими қанча узоқ давом этса, чеклашлардан келиб чиқадиган иқтисодий зарар ҳам шунчалик жиддий бўлади.

Пандемия даврида, табиийки, ишсизлар ва ёрдамга муҳтожлар сони ортиб боради. Бундай вазиятда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, саноат корхоналари, қурилиш ва инфратузилманинг тўлақонли ишлашини таъминлаш, иш ўринларини сақлаш жуда муҳимдир.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашда, шунингдек, аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил ва самарали санитария-эпидемиология чора-тадбирлари ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларга, шу жумладан, чет эллик инвесторларга солиқ, лизинг, заёмлар ва бошқа имтиёзларни олиш имкониятини берадиган «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатини ташкил этиш борасидаги ташаббуси алоҳида эътиборга лойиқдир.

Тан оламан, пандемия ҳолатида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат ва бизнеснинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришнинг бундай пухта ўйланган тизими дунёнинг ҳеч бир жойида, жумладан Германияда ҳам мавжуд эмас.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда ишлаган ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва саховатлилигини шахсан билган тадбиркор сифатида мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташаббусини унинг ватандошларига бўлган чексиз меҳр-муҳаббатининг, бугунги қийин вазиятда муҳтожларга ёрдам беришга чин дилдан интилишининг ифодаси сифатида қабул қиламан.

Ўз навбатида, бизнинг компаниямиз ушбу ташаббусни қабул қилиб, умумий ишларга ўз ҳиссасини қўшишга ва Ўзбекистонда хайрия ишлари учун 50 минг евро ажратишга қарор қилди.

Билишимча, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгашига аъзо бўлган бошқа немис компаниялари ҳам тегишли ҳомийлик ёрдамини кўрсатишади.

?шончим комилки, ўзбек халқи ислоҳотчи Президент раҳнамолигида барча қийинчиликларни енгиб, мамлакатни гуллаб-яшнаши ва барқарорлигига эришади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига чин дилдан соғлиқ, меҳр-шафқат ва ушбу синовли дамларда сабот тилайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net