Дин ишлари бўйича қўмитада Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказилди

06.03.2020 14:28

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Дин ишлари бўйича қўмитада Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Суреййе ва маслаҳатчи ?броҳим Гемеже билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон билан Туркия ўртасида диний-маърифий соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Соф ислом маърифати, унинг тинчликпарварлик ва эзгулик моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳозирги давр талаби эканига эътибор қаратилди. Бу борада икки давлат диний соҳа ходимлари биргаликда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Туркиянинг Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net