Деҳли шаҳридаги Халқаро буддавийлар конфедерацияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.02.2021 14:35

ДЕҲЛ?, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Республикамиз туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш, хусусан, бу борада янги йўналишларга сайёҳларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Халқаро буддавийлар конфедерацияси бош директори Шакти Синха ва бош котиби Вен Даммапия билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистондаги буддавийлик мероси, уни асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Конфедерация вакиллари мамлакатимизнинг бой тарихий, маданий меросига катта қизиқиш билдириб, Ўзбекистондаги буддавийликнинг тарихий марказлари хорижлик сайёҳлар, хусусан, Ҳиндистон буддавийлари учун ҳам янги, жозибадор йўналиш эканини таъкидлади.

Мавжуд меросни илмий жиҳатдан ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида конфедерацияга аъзо олимлар ва журналистлардан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net