Давлатимиз раҳбари, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Фанлар академияси президенти академик Мухаб

18.08.2020 18:03

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари Танзилла Нарбаева, Нуридинжон ?смоилов, Бош вазир Абдулла Арипов ва Фанлар академияси президенти Бехзод Йўлдошев  Кимё-технология соҳасидаги таниқли олим, Фанлар академиясининг академиги Муҳаббат Абидованинг  17 август куни 89 ёшида вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«М. Абидова 1931 йил 10 октябрда Тошкент шаҳрида туғилди. 1954 йили Ўрта Осиё политехника институти (ҳозирги ?слом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институти (ҳозирги Умумий ва ноорганик кимё институти) аспирантурасида таҳсил олди. 1958 йили номзодлик, 1975 йили докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. ?лм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

?стеъдодли олим 60 йилдан зиёд илмий-педагогик фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институти кичик илмий ходими, катта илмий ходими, Полимерлар кимёси ва физикаси институти катта илмий ходими, Ўрта Осиё ёқилғидан фойдаланиш институти катта илмий ходими, Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати илмий-тадқиқот институти сектор раҳбари, лаборатория мудири, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда илм-фан соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг кимёвий жараёнлар соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган илмий мақолалари, патент ва муаллифлик гувоҳномалари юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум. Унинг катализаторлар тизими ва кимёвий жараёнларга оид бир қатор илмий ишланмалари саноат тармоқларида самарали қўлланиб келинмоқда. 

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга сабоқ берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Академик М.Абидованинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Муҳаббат Абидованинг  хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net