Давлат хизматлари марказларида гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар учун «surdo-online» планшетлари ишга туширилди

05.11.2020 10:15

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида «surdo-online» планшетлари ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энди гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Давлат хизматлари марказларининг кириш қисмларида, фуқароларни қабул қилиш бурчакларида (ресепшнда) ҳамда «surdo-online» планшетлари жойлашган операторларнинг иш столига махсус белгилар жойлаштирилди.

Ушбу белгилар, ўз навбатида Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри «surdo-online» планшети жойлашган операторга йўналтиради.

«Surdo-online» планшетлари интернетга уланган бўлиб, бевосита онлайн тарзда доимий равишда ишлайди ва шу вақтнинг ўзида операторга таржима қилади.

Ушбу тизимни Давлат хизматлари марказларида жорий қилиш орқали Тошкент шаҳрида 3 мингдан ортиқ эшитиши ва гапиришида нуқсони бор шахслар билан тўлақонли мулоқот таъминланади.

«Келгусида ушбу тизимни республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳамда ФҲДЁ органларида кенг жорий қилиш назарда тутилган», - дейилади агентлик хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net