Давлат тест маркази ETS ташкилотининг расмий ҳамкорига айланди

01.02.2021 11:51

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/.  Давлат тест маркази АҚШдаги ETS ташкилоти расмий ҳамкорига айланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат тест маркази матбуот хизматига кўра, халқаро имтиҳон тизимларини мамлакатимизда жорий этиш орқали ёшларга Ўзбекистоннинг ўзида халқаро имтиҳонларни топшириш ва халқаро сертификатларга эга бўлиш имконияти яратилмоқда. Шу мақсадда Давлат тест маркази халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйяпти.

Ана шундай ҳамкорлик доирасида тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири бўлган АҚШдаги ETS ташкилоти ва Давлат тест маркази ўртасида ETS имтиҳонларини ҳамкорликда ўтказиш юзасидан келишув имзоланди.

Мазкур келишувга асосан Давлат тест маркази ETS ташкилотининг барча талабларига жавоб берган ҳолда имтиҳонлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Унга кўра, Давлат тест маркази томонидан ўтказилган имтиҳонлар халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффаққиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

Унга кўра, Давлат тест маркази томонидан ўтказилган «TOEFL ITP Level 1 & 2 Digital Test» ва TOEIC (Listening, Reading, Speaking, Writing) имтиҳонлари халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net