Давлат тадбиркорлар ва экспортчиларни пандeмия шароитида тизимли қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

26.04.2020 21:08

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Жорий йил 25 апрель куни Ургенч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов раҳбарлигида амалдаги глобал эпидемиологик вазият сабабли киритилган чекловчи омиллар шароитида маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчиларни таъсирчан қўллаб-қувватлаш орқали коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш ва мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлигини таъминловчи чора-тадбирларнинг муҳокамасига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Йиғилишда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, ?чки ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, тармоқ идоралари, саноат бирлашмалари, ихтисослаштирилган давлат тузилмалари, тижорат банклари раҳбарияти, ички ишлар ва прокуратура органларининг ҳудудий раҳбарлари, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишнинг кун тартибида – экспортчилар ва тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш, коронавирус тарқалиши оқибатида юзага келган муаммоларни аниқлаш, масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда муаммоларнинг тезкор ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида, экспорти ва тадбиркорлар билан манзилли ишларни ташкил қилишнинг идоралараро ўзаро муносабатлар механизмлари бўлди.

 Ушбу йўналишда Ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссиясининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этади, Комиссия ишчи гуруҳлари тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита учрашган ҳолда мавжуд масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида республика ҳудудларига мунтазам равишда сафарлар уюштирмоқда. Жамланган маълумотлар тизимлаштирилиб, таҳлил қилинмоқда ва тегишли тузилмалар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича ечимларни ишлаб чиқишда фойдаланилмоқда. Комиссия фаолияти самарадорлигининг гарови –давлат идоралари ва тижорат банклари масъул раҳбарларининг ўзаро ҳаракатларини амалий мувофиқлаштириш орқали аниқланган муаммоларни бевосита жойларда ҳал этилишидадир.

Бундан ташқари, сафарлар давомида ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ўрганилиши саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш учун самарасиз фойдаланилаётган ёки умуман ишга солинмаган захираларни аниқлаш имконини бериши таъкидлаб ўтилди. Шу боис, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази  томонидан белгиланган муддатларда  истиқболли лойиҳавий таклифларни шакллантириш ишлари олиб борилиб, уларни амалга ошириш учун ташаббускорлар ва инвесторларни жалб қилиш, шунингдек, молиялаштириш воситалари ва манбаларини танлаш  топшириғи берилди.

Видеоконференция давомида халқаро ташкилотлар, хорижий ишбилармон доиралар, инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг бизнес-шериклари билан ўзаро муносабатларнинг самарали воситаси сифатида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

 Дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига жойлардаги ҳокимликлар  билан биргаликда маҳаллий маҳсулотнинг янги салоҳиятли буюртмачиларини излаш учун хорижий мамлакатлар бозор коньюктурасини чуқур ўрганиш орқали тадбиркорлар ва экспортчиларни манзилли қўллаб-қуватлаш ишларида фаол иштирок этишни таъминлаш ҳамда корхоналар ўз маҳсулотларини хорижга сотишда дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида шерик давлатлардаги тегишли идоралар билан ҳамкорлик механизмларини ўрнатиш топшириғи берилди.

Тижорат банкларининг тадбиркорларни амалий қўллаб-қувватлашдаги муҳим рағбатлантирувчи роли таъкидлаб ўтилди, чунки тадбиркорлар жорий фаолиятида дуч келаётган энг кенг тарқалган муаммолардан бири – ишлаб чиқаришни барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча молиялаштиришга ва айланма маблағларга ўткир зарурат борлигидир.

 Шу билан бирга, тижорат банклари раҳбарларига ҳар бир лойиҳани бошланишидан тортиб ишга туширишгача қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи "лойиҳалар фабрикаси" тамойили бўйича ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш топшириғи берилди.

Видеоконференция якунида маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчилар билан ишлашда идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган бир қатор қарорлар қабул қилинди, шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналари масъул раҳбарларига муҳокама давомида алоҳида кўриб чиқилган масалаларни ҳал қилиш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net