Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси муҳокама қилинди

27.02.2020 11:17

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси халқаро молия институтлари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур стратегия Молия вазирлиги томонидан Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат мамлакатимиз бюджет тизимида амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотларни ягона ҳужжатда бирлаштиради.

Давлат молияси ҳақидаги кенг қамровли маълумотлар шаффофлигини таъминлаш, натижадорлик ва самарадорликка эришиш бўйича солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни ишлаб чиқиш, солиқ-бюджет жавобгарлиги ва ҳисобдорлигини кучайтириш каби йўналишларни назарда тутади.

Бюджет-солиқ соҳасида давлат молияси тўғрисидаги маълумотлар шаффофлиги бўйича 2018-2019 йилларда ўтказилган баҳолашлар Стратегияни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net