ТОШКEНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 12 июнь куни 121 бемор коронавирусдан соғайди: 120 нафари — Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Беморларнинг 844 нафари пойтахтимиздаги тиббий муассасаларда, 248 нафари эса юртимизнинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.