COVID-19: Ўзбекистонда шанба куни коронавирусга чалинган 35 нафар бемор аниқланди

14.02.2021 10:11

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Шанба куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 тага ортиб, умумий касалланганлар 79 минг 416 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 61 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 77 минг 890 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда  904 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net