COVID-19: Ўзбекистонда пайшанба куни коронавирусга чалинган 53 нафар бемор аниқланди

22.01.2021 14:56

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 тага ортиб, умумий касалланганлар 78 минг 272 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Кеча 97 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 76 минг 752 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда  900  нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 156 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net