ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/. Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 485 тага ортиб, умумий касалланганлар 115 минг 963 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония касаллиги аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 430 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 111 минг 189 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этгани маълум қилинди.