COVID-19: Шанба куни коронавирусга чалинган 39 нафар бемор аниқланди

31.01.2021 11:59

ТОШКЕНТ, 31 январь. /«Дунё» АА/. Кечаги маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 78 минг 711 нафарга етди. Ўтган бир сутка давомида 39 та янги ҳолат қайд этилиб, шундан 30 нафари пойтахт ва Тошкент вилоятида аниқланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

45 нафар соғайган бемор (жами соғайганлар – 77 минг 191 нафар) шифохоналар оиласи бағрига қайтган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 899 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net