COVID -19: Кеча коронавирусга чалинган 44 нафар бемор аниқланди

01.02.2021 11:58

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. 31 январь куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар  сони 44 тага ортиб, умумий касалланганлар 78 минг 755 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 30 киши ушбу касалликдан фориғ бўлди. Айни пайтда юртимизда 77 минг 221 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда  913 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net