COVID-19: Чоршанба куни Ўзбекистонда 219 нафар киши коронавирусга чалингани аниқланди

05.11.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Чоршанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 67 минг 845 кишига етди, ўтган бир кеча-кундуз давомида яна 219 киши ушбу касалликка учраган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

?нфекция юқтирган 227 нафар бемор буткул соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 65 минг 112 тани ташкил этмоқда).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунда уч киши вафот этганини расман тасдиқлади (COVID-19 дан вафот этганларнинг жами сони 577 тага етди).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 156 нафар бемордан 256 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net