COVID-19: 2020 йилнинг сўнгги куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 66 та бемор аниқланди

01.01.2021 13:23

ТОШКЕНТ, 1 январь. /«Дунё» АА/. 2020 йил 31 декабрь пайшанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар яна 66 кишига ортди ва коронавирус пандемияси бошланганидан буён уларнинг умумий сони 77 минг 126 кишига етди. Ўтган бир кеча-кундуз давомида касалликка чалинганларнинг 45 нафари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Кеча Янги йил арафасида 169 нафар бемор соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 75 минг 112 тани ташкил этмоқда).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1 минг 400 нафар бемордан 159 таси оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net