«Coursento» таълим компанияси асосчиси билан учрашув

09.03.2020 17:44

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида Берлин техника университетининг Авиация ва космонaвтика институти «Космик технологиялар» кафедраси илмий ходими, «Coursento» таълим компанияси асосчиси Дмитрий Островерхов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Учрашувда жаҳон таълим хизматлари бозорида малака ошириш курслари бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, Германиянинг Берлин техника университетида астрономия ва физика ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий қилиш, масофавий таълим, Агентлик тасарруфидаги мактаблар ўқувчилари учун Германияда қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Томонлар келажакда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net