«Cotton Campaign» халқаро коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан глобал бойкот чақириғи ниҳоясига етганини эълон қилди

10.03.2022 17:19

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон пахта жабҳасидаги меҳнат шароитларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир «Cotton Campaign» халқаро коалицияси, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил этилди.

«Cotton Campaign» халқаро коалицияси бугундан бошлаб ўзбек пахтасини глобал бойкот қилиш чақириғи тугаганини эълон қилди. Ушбу баёнот пахта кампаниясининг етакчи шериги бўлган Ўзбекистон ?нсон ҳуқуқлари форумининг ҳисоботи ўз ҳисоботини чоп этаётган пайтда эълон қилинди. Мазкур ҳисоботда 2021 йил пахта терими даврида ҳукумат томонидан мажбурий меҳнат ҳолатига йўл қўйилиши кузатилмагани ҳақида сўз боради.

Ҳуқуқ фаоллари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал уюшмаси бўлган «Cotton Campaign» халқаро коалицияси ислоҳотлар ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига наф келтиришини давом эттириши учун мамлакатдан масъулият асосида маҳсулотт етказилишини рағбатлантиради. 2009 йили жаҳоннинг энг йирик 331 та бренд ва чакана савдо тармоқлари, жумладан, «C&A», «Gap Inc.», «H&M», «Levi Strauss & Co.», «Tesco» ва «Walmart» сингари йирик компаниялар ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган эди.

“Сўнгги 12 йил ичида юзлаб компанияларни ўзбек пахтасидан фойдаланмасликка чақирганимиздан сўнг, биз ўзбек пахтасига бўлган таъқиқни бекор қилиш вақти келганини мамнуният билан эълон қиламиз. Энди компаниялар кенг қамровли текшириш ўтказишлари ва Ўзбекистонда етказиб берувчиларни қидириш бўйича ўзларининг сиёсий қарорларини қабул қилишлари мумкин”, деди «Responsible Sourcing Network» бош директори  ва  «Cotton Campaign» асосчиларидан бири Патриция Юревич.

 Тадбирда энди Ўзбекистон янги замонавий объектлар ва таъминот занжирининг тўлиқ шаффофлиги имкониятларини таклиф этгани ҳолда пахтадан тайёрланган газламаларни етказиб берувчи жозибали мамлакат бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net