Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

28.05.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 28 май. «Дунё» АА/.  25-27 май кунлари Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургга ташкил этилган чартер рейслар орқали 830 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ юртдошларимизни Ватанга қайтариш бўйича навбатдаги чартер рейслари 25 майдан 7 июнгача амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йил 25 май куни амалга оширилган Тошкент – Екатеринбург – Тошкент рейсида 278 нафар, 26 май куни Тошкент – Москва – Тошкент рейсида 275 нафар ва 27 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент рейсида 277 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.

Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – ?станбул – Тошкент йўналишларида чартер рейслари амалга оширилмоқда

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net