“C5+1” мулоқот шакли аъзо давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳок

01.07.2020 16:39

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Марказий Осиё – АҚШ” («С5+1») видеоконференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда, шунингдек, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этди.

Томонлар минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга, жумладан, коронавирус тарқалишига қарши курашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

СОВ?Д-19 пандемияси шароитида глобал ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Т?В раҳбари рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, миллий транспорт стратегияларини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида инновацияларни рағбатлантириш, минтақа мамлакатларининг энергетика салоҳиятини кенгайтириш, Марказий Осиёнинг экологик оғир минтақаларида ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаш, хусусан Оролбўйини инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш каби йўналишлардаги ҳамкорликка урғу беришни таклиф қилди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон томони халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича фаол ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қайд этди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг нутқларида «С5+1» мулоқот шакли Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни илгари суриш платформаси сифатида ўзининг аҳамияти ва долзарблигини намойиш этишда давом этаётгани тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net