Буюк Британиянинг нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди

25.02.2020 10:59

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Пресс-турдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг тоғ-чанғи туризми имкониятлари ва қишки туризм салоҳиятини оммалаштириш, халқаро ҳамжамиятни бу борадаги маълумотлардан хабардорлигини оширишдан иборат.

Унда  Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи ?бботсон, «Metro», «The Telegraph» «City А.М» «The Evening Standard»,  «The Snow», «The Snow Enthusiast», «Culture Trip» «The Financial Times» нашрлари вакиллари қатнашди.

Хорижий делегация иштирокчилари Тошкент вилоятидаги «Амирсой», «Белдерсой» ва «Чарос» тоғ курортлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Сайёҳлик соҳасига ихтисослашган журналистлар сафар натижаларига кўра, Британия нашрларида Ўзбекистоннинг қишки туризм имкониятлари ҳақида материаллар нашр этиши кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net