Буюк Британиядан муносабат: Таълим тизимига йўналтирилган, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган ҳар қандай сармоя келажакда, алба

02.01.2021 13:05

ЛОНДОН, 2 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ватандошларимиз катта қизиқиш билан ўрганмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Асқар Рўзиев, “Petronas” компаниясининг Лондондаги ваколатхонаси молия бошқармаси бошлиғи ва “Билим” ўзбек маданий марказий васийлик кенгаши аъзоси:

- Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қуйидаги устувор йўналишлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Биринчидан, жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш. Дарҳақиқат, таълим тизимига йўналтирилган, яъни инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган ҳар қандай сармоя келажакда, албатта, ўзини оқлайди. Педагогларнинг иш ҳақини ошириш ва нуфузини янада юксалтириш соҳадаги илмли, жонкуяр ва ўз касбига садоқатли мутахассисларнинг ўз иш ўрнида қолиши ва янги салоҳиятли кадрларни бу соҳага жалб этишни таъминлайди. ?шончимиз комилки, мазкур ислоҳотлар доирасида ўрта ва олий таълим сифатини яхшилашга қаратилган ҳаракатлар ҳам кенг ўрин олади.

?ккинчидан, давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида уч баробарга камаяди. Маълумки, давлат корхоналарида самарадорлик хусусий корхоналар билан солиштирганда анча паст. Хусусийлаштириш орқали, авваламбор, давлат зиммасида турган юкламани қисқартиради, корхоналарнинг самарадорлиги ошади, кўплаб соҳаларда монополиянинг чекланишига ёки бутунлай тугатилишига эришилади. Айниқса, жаҳон тажрибаси асосида газ таъминоти секторига хусусий корхоналарни жалб қилиш энергетика соҳасида ва аҳолини газ билан таъминлашдаги оғриқли муаммоларни ечишга ёрдам беради.

Учинчидан, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш. Бу борада нафақат аҳолига кредит бериш, балки керакли касб-ҳунарларга ўргатиш ва ер билан таъминлаш каби долзарб масалаларга эътибор қаратилган. Жумладан, туманларда деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер бериш таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг аксар қисми қишлоқларда яшашини инобатга олиб, ушбу ташаббус амалга оширилса, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш йўлида самарали усул бўлиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net