Бухорода XIХ анъанавий “?пак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтади

24.05.2021 17:04

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 28-30-май кунлари Бухоро шаҳрида ХIХ анъанавий “?пак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига таяниб.

Фестивалнинг илк куни иштирокчилар, хорижий ва маҳаллий меҳмонларнинг “Арк” қўрғонидан “Лаби ҳовуз” мажмуасигача бўлган масофада тантанали юришидан бошланиб, “Лаби ҳовуз” мажмуасида фестивалнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади.

Шунингдек, мазкур фестивалда миллий маданиятимизга хос чиқишлар ва кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги кун якунида эса “Арк” қўрғони ёнида 3D-маппинг намойиши ҳамда фестивалнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net