Бухорода халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

30.04.2021 11:06

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги фармони имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Унинг доирасида кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлаштирилган концерт ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий ва тарғибот-тушунтириш тадбирлари уюштирилади.

2022 йил 21-25 май кунлари ташкил этилиши режалаштирилган биринчи фестиваль дастурига «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий анжуман киритилади.

Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда “Uzbek Jewellery Fair” заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

Халқаро тадбир фаолиятини амалга ошириш зардўзлик ва заргарлик ривожига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга  тажрибали ва иқтидорли ҳунармандларни аниқлашга имкон беради. Бундан ташқари, у халқимизнинг миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва уларнинг ноёб турларининг йўқолиб бораётган намуналарини қайта тиклаш, ёш заргарларни тайёрлаш ва ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш, миллий бренд сифатида халқаро миқёсда зардўзлик ва заргарлик намуналарини тарғиб этишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net