Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг модернизация ва қайта қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда етакчи лицензия компаниялари жалб қил

15.07.2020 17:30

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (НҚ?З)ни модернизация ва қайта қуриш» лойиҳаси доирасида «Бухоро НҚ?З» масъулияти чекланган жамияти билан «Honeywell UOP» (АҚШ) компанияси ўртасида технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича битим ва лицензия шартномаси имзоланди.

«Бухоро НҚ?З» модернизация қилиш ва қайта қуриш» лойиҳаси мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан дан 95 фоизга гача ошириш, ёруғ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77 фоиздан  91 фоизгача ошириш ва Евро 5 стандарти талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ушбу лойиҳа доирасида умумий нафтани гидротозалаш, енгил нафтани изомеризация қилиш, водород тозалигини ошириш учун қисқа циклли адсорбция қурилмалари ва мазутни каталитик крекинглаш комплексини янгидан қуриш ҳамда нордон газларни аминли тозалаш, газойлни гидротозалаш ва нефть ва газ конденсати аралашмаларини атмосфера дистиллаш қурилмаларини қайта қуриш режалаштирилган.

Таъкидлаш керак, нефть-кимё ва энергетика саноатида лойиҳалаш ва қуриш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлган «Honeywell UOP» компанияси лицензия ва технологик ускуналарнинг пудратчиси сифатида мамлакатимизда 20 дан ортиқ йирик лойиҳаларда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июль куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Жанубий Кореянинг «SK Engineering & Construction» компанияси президенти Джейсон Анн Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича шартнома имзолаган эдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net