Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича учрашув бўлиб ўтди

11.08.2021 10:57

ТОШКЕНТ,  11 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон кинематография агентлигида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти вакиллари билан институтнинг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Тадбирда агентлик раҳбарияти, киномутахассислар ва ижодкорларга филиал очилишида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, талабаларнинг ўқишини кўчириш, сифатли таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликда ижодий танловлар ва фестиваллар ўтказиш, тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ёшларни фильмлар суратга олишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалалар ўртага ташланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net