Бугун Олий Мажлис Сенатининг 8-ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

21.10.2020 13:54

ТОШКEНТ, 21 октябр. /"Дунё" АА/. Бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида парламент юқори палатасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 8-ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, ялпи мажлис видеоконференция шаклида бўлиб ўтади ва www.senat.uz расмий веб-сайти ҳамда юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек «Ўзрепорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Мажлис кун тартибига “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари киритилган.

Бундан ташқари, Жиззах вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини эшитиш ҳам назарда тутилган.

Қолаверса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан ?чки ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, қолаверса, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари борасида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net