Британия музейи билан ўзаро ҳамкорлик ривожланади

09.06.2021 17:13

ЛОНДОН, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Британия музейи етакчи мувофиқлаштирувчиси Жон Симпсон ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Дастурларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Жалол Носиров ҳамда жамғарма мутахассиси Алсу Аҳмеджонова ўртасида онлайн-музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида томонлар музей ишлари соҳасида, хусусан, Британия музейида Ўзбекистон маданий меросини намойиш этадиган қўшма кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидаги маданий-тарихий ва археология ёдгорликларини биргаликда тадқиқ этиш ва таъмирлаш юзасидан қўшма тадқиқотларни олиб бориш учун британиялик мутахассисларни жалб этиш сингари йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур музокаралар Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова ва Британия музейи директори Хартвиг Фишер ҳамда  Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова иштирокида икки тизим ўртасида 2020 йили имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида ташкил этилди.

1753 йили ташкил топган Британия музейи (The British Museum) Буюк Британиядаги асосий тарихий-археология музейи ҳамда жаҳондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Луврдан кейин иккинчи ўринда турадиган ушбу музейни йилига 6 миллион киши томоша қилади. Экспонатлари сони эса 15 миллиондан зиёдни ташкил этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net