Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди

12.05.2021 14:01

ТОШКЕНТ, 12 май . /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Ўзбекконцерт” маълумотига таяниб.

Анжуманда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон халқ артистлари клуби раиси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Рустам Абдуллаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Дилором Омонуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Юнус Тўраев, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Гулшаной Турсунова ва бошқа таниқли ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар серқирра ва бетакрор ижодкор Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижоди, босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб, ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net