Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

07.11.2020 11:52

БУХОРО, 7 ноябрь. «Дунё» АА/. Бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб бораётган Ботир Зарипов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Арипов қатнашди.

Ботир Зарипов, 1969 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1997 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятининг асосий қисмини молия-банк соҳасида ўтказган.

2016 йилдан буён «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net