Бош вазир ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида инвестиция ва саноат фаолиятини кучайтириш имкониятларини ўрганди

19.08.2020 19:50

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги вазирлик, идора, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи 15-18 август кунлари жойларга чиққан ҳолда саноат корхоналарини инвентаризация қилиш ва Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини юксалтириш бўйича ишларни амалга оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

?нвентаризация давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан иш юритмаётган, фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар ва жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар, жами 621 та саноат объектларидан ташкил топган рўйхат шакллантирилди.

Ушбу корхоналарда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида аниқ ижрочилар ва муддатлари белгиланган ҳолда вилоят туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда саноат бирлашмалари раҳбарлари корхоналарга манзилли тартибда бириктирилди.

?шлаб чиқилган таклифлар асосида ушбу саноат объектларини жорий йил охирига қадар қайта ишга тушириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди. Жадвалларда ишлаб чиқариш, экспорт ва ҳар бир лойиҳа учун яратиладиган иш ўринлари сонининг прогноз кўрсаткичлари акс эттирилди.

Шунингдек, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин ҳамкорликда ҳудудий инвестиция дастури қайта кўриб чиқилди. Юқори ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти билан тавсифланадиган, шунингдек, кўп сонли иш ўринлари яратилиши билан ажралиб турадиган юқори қўшимча қийматга эга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли саноат корхоналарини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар сонини ошириш мақсадида оптималлаштирилди.

Айни пайтда энг катта ҳажмда импорт қилинадиган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган тегишли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тармоқлар, туман ва шаҳарлар ҳамда алоҳида корхоналар кесимида импорт таркиби чуқур таҳлил қилинди. Бу корхоналар ўртасидаги мавжуд кооперация муносабатларни мустаҳкамлашга ва фақат маҳаллий саноат корхоналари асосида қўшимча қийматнинг тўлиқ товар - ишлаб чиқариш занжирларини яратишга ёрдам беради. ?стиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилганидан ва уларнинг иқтисодий самарадорлигига баҳо берилганидан сўнг маҳаллийлаштириш дастурларига киритилади.

Амалдаги маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ Фарғона вилоятида 86 янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди. ?шчи гуруҳ фаолиятининг натижасида машинасозлик, кимё, фармацевтика ва электротехника каби соҳаларда 42 та янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқишни кўзда тутган қўшимча инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Фарғона вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳрининг иқтисодий салоҳияти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини чуқур ўрганиш асосида соҳалараро кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида вилоятнинг устувор соҳаларида илмий-ишлаб чиқариш кластерларини яратиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилди.

Бу йўналишда ипакчилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва тўқимачилик саноати, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида 26 та кластер ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши бюджетга йилига 142,1 миллиард сўм миқдорида қўшимча даромадлар келтириш, 67,8 миллион доллар миқдорида қўшимча экспортга етказиб бериш ҳажмларига эришиш ҳамда касаначилик асосида қўшимча 4,7 минг янги иш ўринлари яратиш имконини беради. 1772 та стандарт ва техник регламентларни халқаро талабларга мос келтириш, шунингдек, ташкил этилаётган кластерлар ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.

Мазкур кластерлар ишлаб чиқариш иншоотлари, илмий муассасалари, тадқиқот лабораториялари, сифат назорати ва сертификатлаш бўйича комплекслар, маҳсулотларни сақлаш ва ташиш қувватлари, кадрларни тайёрлаш ва малака ошириш марказларини бирлаштиради.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ҳар бир кластер учун техник регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш мақсадида тармоқ идоралари ва бирлашмалари билан биргаликда яқин ҳамкорликда иш бошлаб юборилди.

Вилоятда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадларда лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш шунингдек, янги истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд инфратузилмани мустаҳкамлаш ва қўшимча молиялаштиришни жалб этиш бўйича биринчи даражали вазифалар белгиланди.

?нвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига  берилган вазифалар ижросининг ҳафталик мониторингини олиб бориш юклатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net