Бош прокуратура вакиллари «ARIN» конференциясида иштирок этди

12.06.2020 13:13

ТОШКEНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси вакиллари Европанинг «CARIN» тармоғи томонидан ташкил этилган активларни қайтариш бўйича идоралараро тармоқлар («ARIN») вакиллари онлайн учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.

Ғарбий ва Марказий Осиё давлатлари активларини қайтариш бўйича идоралараро тармоқ («ARIN-WCA») Котибиятининг вазифаларини амалга ошириш доирасида амалга оширилган учрашувда Европа («CARIN»), Кариб ҳавзаси («ARIN-CARIB»), Шарқий Африка («ARIN-EA»), Ғарбий Африка («ARIN-WA»), Жанубий Африка («ARINSA»), Лотин Америкаси («RRAG»), Ғарбий ва Марказий Осиё («ARIN-WCA») минтақалари тармоқлар котибияти вакиллари, Европа ?ттифоқи полиция хизмати (Europol), Жаҳон банки ҳамда «GIZ» фонди экспертлари қатнашди.

Тадбир иштирокчилари бугунги кунда уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг асосий таркиби сифатида активларни қайтариш бўйича норасмий тармоқлар ўрни ва аҳамиятини эътироф этиб, ушбу тармоқлар самарадорлигини янада ошириш, давлат активларини қайтариш соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. «ARIN» доирасида фаол ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net