Бош консулхона Ўзбекистонлик талабалар учун байрам дастурхони ёзди

23.03.2021 17:36

НОВОС?Б?РСК, 21 март. /«Дунё» АА/. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури вазифалари ижроси доирасида мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси томонидан ушбу шаҳардаги олий ўқув юртларида таълим олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Консулхона ходимлари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсати, ёш кадрларга яратиб берилаётган шарт-шароит, шунингдек, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Бош консул Темур Раҳмонов  дипломатик ваколатхона  фаолияти  ва  консуллик хизматлари бўйича маълумот тақдим этди, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Ёшлар Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net