Божхона тизимида: Ситуацион марказ жорий йилдан иш бошлайди

27.02.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё АА»/. Давлат божхона қўмитасида БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг минтақадаги вакили Ашита Миттал хоним билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказган эди. Унда божхона постларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, жорий йил 1 октябрига қадар постларни масофадан назорат қилиш тизими – Ситуацион марказни ишга тушириш бўйича топшириқлар берилганди.

Божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов билан суҳбатда мазкур халқаро аҳамиятга эга объектнинг ташкил этилиши трансмиллий уюшган жиноятчилик, хусусан, наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун самарали ёндашув экани қайд этилди. Мамлакатда рақамлаштириш ишларини амалга оширишнинг амалий ифодаси экани таъкидланди.

Учрашувда қайд этилишча, ситуацион марказ, ўз навбатида, БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси учун янги ташаббусларга туртки бўлиб хизмат қилади.

Хабарда келтирилишича, Ситуацион марказни жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Ситуацион марказ – бу тезкор алоқа технологиялари (турли кўринишдаги маълумотларни интерфаол усулда тақдим этиш имконига эга) воситалар билан жиҳозланган махсус марказ ҳисобланади. Унинг ёрдамида тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун шароит яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net