БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

01.06.2020 13:18

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов ва БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Ваколатхонаси раҳбари Ҳелена Фрейзер ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

 Учрашув чоғида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, «СОВ?Д-19»нинг мамлакатимизда тарқалишига қарши курашиш, Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондининг фаолиятини таъминлаш каби муҳим соҳаларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

 Шунингдек, БМТнинг 75 йиллигига бағишланган бир қатор махсус тадбирлар ўтказиш ва аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Фарғона водийсида ёшларнинг ижтимоий жипслигини мустаҳкамлаш ва трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net