БМТ Тараққиёт дастури Жиззахда давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришга кўмаклашади

10.03.2020 18:20

Ж?ЗЗАХ, 10 март. /«Дунё» АА/. Жиззах вилояти ҳокимлигида давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Европа ?ттифоқи томонидан амалга оширилаётган «Давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда бошқарув даражасини ошириш» лойиҳаси маслаҳатчилари билан давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳа доирасида 2019-2024 йилларда Давлат хизматлари соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини стандартлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш, қишлоқлар аҳолиси, айниқса аёлларни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоялар, рақамли кўникмалар марказларини тузиш, ҳамкор ҳудудлар ҳокимликлари учун қўлланмалар яратиш каби қатор йўналишлар қамраб олинади.

Мулоқотда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси вакиллари лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Учрашувда амалга ошириладиган тадқиқот натижалари, қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги, давлат хизматлари сифатларини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Куннинг иккинчи ярмида лойиҳа делегацияси вакиллари Бахмал туманида бўлиб, давлат хизматлари кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net