БМТ қўмитасининг сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқи

24.08.2022 14:05

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/.  Кеча Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 91-сессиясида иштирокига тайёргарлик кўрилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ маълумотига кўра,  жорий йининг 29 август – 23 сентябрь кунлари БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 91-сессияси бўлиб ўтади. Сессия доирасида, 31 август – 1 сентябрь кунлари Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан ўтказилган тайёргарлик тадбирида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Фабио Пиана сўзга чиқдилар.

Ўқув-тренинг давомида халқаро инсон ҳуқуқлари тизими ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ролининг тавсифи, БМТ Қўмитаси ва иштирокчи давлат ўртасидаги амалий мулоқотнинг мақсади, қоидалари ва тартиблари, Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг якуний кузатишлари асосида Миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш истиқболлари юзасидан делегация аъзолари ва ишчи гуруҳ вакиллари ўзаро фикр алмашдилар.

Ҳукумат делегациясига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан БМТ Қўмита аъзолари томонидан берилиши мумкин бўлган эҳтимолий саволлар ҳам муҳокама қилинди. Шу ўринда мамлакатимизда болаларни камситмаслик соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, никоҳ ва оила, сиёсат ва жамият ҳаёти, таълим ва бандлик, меҳнат ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва иқтисодий, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик каби кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасига 4 та даврий ҳисобот тақдим этилган.

БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 91-сессиясида Ўзбекистон билан бирга Боливия, Вьетнам, Германия, Қувайт ва Шимолий Македония мамлакатларининг ҳисоботлари ҳам кўриб чиқилади.

БМТ қўмитасининг бўлажак сессиясидан кўзланган асосий мақсад  Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидалари бажарилишини таъминлаш борасида эришилган натижаларни муҳокама қилишдан иборат. Сессия якунида БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси даврий ҳисоботнинг кўриб чиқилиши якунлари юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net