БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 49-сессиясида Ўзбекистон вакили маъруза қилди

03.03.2022 11:02

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида инсон ҳуқуқлари мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда марказий ўрин эгаллайди. Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 49-сессиясидаги маърузасида таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказдан олинган маълумотга кўра, Женева шаҳрида 2022 йил 28 февраль куни бошланган БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 49-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Сессиянинг Олий даражадаги сегменти мажлисида 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов сўзга чиқди.

- Худди шу санада Ўзбекистон жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилот – БМТга аъзо бўлганига роппа-роса 30 йил тўлди, - деди мамлакатимиз делегацияси раҳбари. - Ўзбекистон «БМТнинг инсон манфаатлари йўлида саъй-ҳаракатга даъвати»ни қўллаб-қувватлайди.

Акмал Саидов БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида 2020 йил 13 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига уч йил муддатга – 2021-2023 йилларга сайланганини қайд этди. Мамлакатимиз 2021 йил 1 январдан бошлаб бу борадаги вазифасини бажариб келмоқда.

2021 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президенти сайлови миллий қонунчилик ва халқаро сайлов андозалари талабларига мувофиқ ҳолда ўтказилди. Ушбу сайловда ЕХҲТ ва МДҲнинг анъанавий қатнашиб келадиган миссиялари билан бир қаторда, илк бор Европа парламентидан ҳам кузатувчилар иштирок этди.

Бугунги кунда 2030 йилгача мўлжалланган Кун тартиби доирасида Барқарор тараққиётнинг миллий мақсадларига эришиш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Бунда “ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” принципига сўзсиз амал қилинмоқда.

Парламентлараро ?ттифоқ билан ҳамкорликда 2021 йил июнида Бухорода «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» халқаро форуми ташкил этилди. Акмал Саидов таъкидлаганидек, Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида парламентларнинг ролини ошириш тўғрисидаги резолюциясини қабул қилишга доир ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақиради.

Маърузада Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси сифатида зиммасига олган мажбуриятлари доирасидаги фаолияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, мамлакатимиз 2021 йилда БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди. Ўтган йил декабрида эса «Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти» шафелигида, фуқаролик жамиятининг хотин-қизлар ташкилотлари ва «БМТ-аёллар» тузилмаси иштирокида минтақавий форум ўтказилди.

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Пандемия шароитида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинди. Ўтган йил августида Тошкентда «Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш» мавзусида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтди. Акмал Саидов ушбу форумни ўтказишда кўрсатган ёрдами учун Олий комиссарга миннатдорчилик изҳор этди.

-?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг Ёшлар ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси лавозимини жорий этиш борасидаги Ўзбекистон ташаббуси қўллаб-қувватлангани учун ҳам ташаккур билдирамиз,- деди мамлакатимиз делегацияси раҳбари. 

Сўнгги йилларда юртимизда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш соҳасидаги ҳолат  тубдан ўзгарди. ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли кучайтирилди. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий механизм фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик чоралари кўрилди.

БМТнинг фуқаролиги йўқ шахслар сонини камайтиришга оид чақириғига жавобан, 2020 йилда мамлакатимизда «Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва шу асосда қисқа даврда 70 минг нафардан зиёд фуқаролиги йўқ шахс Ўзбекистон фуқаролари сифатида эътироф этилди.

Маърузада, шунингдек, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ёритиб берилди. Жумладан, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқлангани, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун қабул қилингани, Ўзбекистонда 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани, БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари таълими бутунжаҳон дастурининг тўртинчи босқичи доирасида ?нсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилгани каби амалий натижаларга эътибор қаратилди.

?нсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармаси билан биргаликда бу йил «?нсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» Глобал форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Акмал Саидов халқаро жамоатчилик вакилларини ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф қилди. 

Маърузада, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон БМТнинг махсус процедуралари билан ўзаро ҳамкорликда сезиларли илгари силжишларга эришгани таъкидланди. Хусусан, барча мандат эгаларига мамлакатимизга ташриф буюриш учун доимий таклифнома йўлланди. Шубҳасиз, биргаликдаги ишларимиз Ўзбекистонда ислоҳотларнинг изчил ва самарали амалга оширилишида мустаҳкам асос бўлади. 

Бу ўринда 2021 йил декабрида Ўзбекистонга БМТнинг Терроризмга қарши кураш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн ташриф буюрганини алоҳида қайд этиш лозим. БМТ Махсус маърузачисининг тавсиялари асосида унинг таклифларини амалга оширишга қаратилган Миллий режа ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилда БМТнинг Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачиси юртимизга ташриф буюради.

Ўзбекистон дунёнинг барча мамлакатлари билан манфаатли ҳамкорлик қилишга ва БМТ ҳамда унинг институтлари билан амалий мулоқотга ҳамиша тайёр, деб таъкидлади сўзининг якунида мамлакатимиз делегацияси раҳбари Акмал Саидов. Бинобарин, Ўзбекистон БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги даврида инсон ҳуқуқлари соҳасида энг юксак стандартларга содиқлигини намоён қилишга астойдил интилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net