БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раисининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ёшлар, барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда Афғонистонда тинчлик

10.07.2021 12:07

ЖЕНЕВА, 10 июль.  /«Дунё» АА/. БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси  раиси Волкан Бозкирнинг 5-7 июль кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунларига бағишланган пресс-релиз  БМТ расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА ахборот агентлиги мухбири.

БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раҳбари ушбу пресс-релизни, шунингдек, «Twitter»даги саҳифасида жойлаштириб, Ўзбекистон Президенти, БМТ доимий ваколатхонаси ва БМТ резидент-координаторига қўллаб-қувватлов, меҳмондўстлик ва,  энг муҳими, батафсил ва самарали учрашув ва мунозаралар учун миннатдорлик билдирди.

Қайд этиш керакки, Волкан Бозкир ижтимоий тармоқдаги 300 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган саҳифаларида мамлакатимизга амалга оширган ташрифини фаол ёритди.

Ўзбекистонга ташриф чоғида БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раисини Ўзбекистон Президенти қабул қилгани қайд этилган.

Волкан Бозкир Ўзбекистонни БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан қутлаб, мамлакатнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида фаол иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирган, Ўзбекистоннинг Орол денгизи минтақасидаги ташаббусларини маъқуллаган ва парламентларнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ролини эътироф этган.

Ташриф доирасида томонлар Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашгани, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бу ерда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлагани ҳақида хабар қилинган.

COVID-19 пандемияси, вакцинация жараёнини адолат ва тенглик асосида таъминлаш, рақамли технологияларни ривожлантириш, гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш ва аёллар, хусусан, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар  хусусида фикр алмашилганига эътибор қаратилган.

Пресс-релизда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказгани маълум қилинган. Мазкур учрашувда чоғида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, COVID-19 қарши вакцинаси жараёнлари масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, релизда Волкан Бозкирнинг Сенат Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ?смоилов билан учрашувлари ҳақида ҳам хабар қилинган. Учрашувлар чоғида Волкан Бозкир Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўлидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирган. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси хотин-қизлар етакчиларини сиёсий фаолиятини рағбатлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини мамнуният билан қабул қилган.

Ташриф доирасида Волкан Бозкир ЮНЕСКО эътирофига сазовор бўлган қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net