БМТ Аҳолишунослик фонди лойиҳаси доирасида онлайн учрашув ўтказилди

24.06.2020 16:58

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) вакили ўринбосари Камолхон ?номхўжаев ташаббуси билан онлайн йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?чки ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Йиғилиш БМТ Аҳолишунослик фондининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситхонова, ?чки ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган стандарт амалиёт тадбирларни акс эттирувчи тўплам лойиҳаси ўрганиб чиқилди. Таклифлар кўриб чиқилиб, жойларда ушбу йўналишлар бўйича семинар тренинглар ва ўқув-машғулотларини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net