Блогерлар Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон сайёҳлик бренди тарғиботида қатнашади

20.07.2020 14:56

ДУБАЙ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонасида таниқли чет эллик ва миллий блогерлар иштирокида “Ўзбекистон - Шарқ дурдонаси” мавзусида “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири

Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари, COVID-19 пандемияси шароитида хавфсиз туризмни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси, ноёб табиий ландшафтлари, экологик ва гастрономик туризмнинг янги йўналишлари бўйича тақдимот ўтказилди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари Ўзбекистонда туризм соҳасида юз бераётган ижобий ўзгаришларни, хусусан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келадиган сайёҳлар учун визасиз режимнинг бекор қилингани  ва  ҳар қандай тоифадаги сайёҳлар учун манзур бўладиган кўплаб меҳмонхоналар қурилаётганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини янада оммалаштириш, мамлакатимизни дунё миқёсида оммалаштириш бўйича баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Блогерлар хорижий тажрибага кўра, «VisitUzbekistan» ягона хештегини яратиш ва уни ?нтернетда оммалаштириш зарурлигини билдирди.

Учрашув якунида блогерлар ?нстаграм, Фейсбук ва бошқа оммабоп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини тарғиб қилишга тайёр эканлигини айтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net