Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш ортмоқда

15.10.2021 11:31

ДУБАЙ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз, диаспорал ташкилотлар ва медиа-ҳамжамият вакиллари ҳамда ўзбек тили ихлосмандлари бўлган чет эл фуқаролари иштирокида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давра суҳбатида иштирокчиларга халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тилини жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш, унинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга ошрилаётган ишлар  ҳақидаги маълумот берилди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани ва сўнгги йилларда она тилимизнинг халқаро миқёсда нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

 ?штирокчилар БААда ўзбек тилини ўрганишга, ўзбек адабиётининг дурдона асарлари ва замонавий ўзбек адабий муҳити вакиллари ижодига бўлган эътибор ортиб бораётганини билдирди.

 Тадбир доирасида ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан намуналар, шеърлар ва ҳикоялар ўқиб берилди. БААдаги, хусусан, Дубайдаги ўзбек тили ихлосмандлари билан адабий кечаларни мунтазам ўтказиш, ҳамкорликда ўзбек адабиёти ва шеъриятининг энг сара асарларини араб тилига таржима қилиб БАА аҳолиси, жумладан, ёш китобхонлар эътиборига тақдим этиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича курслар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Давра суҳбатида қатнашчиларга шу куннинг муҳим воқеаси -Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, Бош консулхона ҳузурида ташкил этилган 7-сайлов участкасида фаолияти, муддатидан олдин овош бериш тартиблари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net